Ўзбекистон | 23:27 / 05.11.2021
8198
2 дақиқада ўқилади

Зафар Ҳошимов тозалик ходимлари ҳақида: «Сиз ҳақиқий супер қаҳрамонларсиз»

Фото: Зафар Ҳошимов Telegram-канали

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов пойтахтда чангли ҳаво кузатилаётган бир вақтда атроф-муҳит, корхона ва бинолардаги тозаликни таъминловчи меҳнаткашлар ҳақида ўз каналида пост жойлади.

«Бугун мен тозалик бўйича менежерларимизнинг қаҳрамонона меҳнатини нишонламоқчиман. Биз Korzinka'да бинолар ва ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган техник ходимларни шундай атаймиз.

Аммо бу нафақат бизнинг ходимларимизга тегишли. Корхоналарда, идораларда, умумий овқатланиш шохобчаларида, чакана савдо, маданий-маиший объектларда ва бошқа муассасаларда ўн минглаб ажойиб меҳнаткаш инсонлар меҳнат қилмоқда, уларнинг фидокорона ва эҳтимол ҳар доим ҳам муносиб қайд этилмайдиган машаққатли меҳнати туфайли биз ҳар куни ўзимизни тоза, қулай ва хавфсиз ҳис қилмоқдамиз.

Шу кунларда уларнинг одатда камтарона баҳоланадиган, лекин шу билан бирга ҳеч бир даражада аҳамияти паст бўлмаган меҳнатларисиз ҳаётимиз чидаб бўлмас бўлар эди. Шу билан бирга, уйларимиз ва кираверишларимизни, кўчаларимизни, боғ ва майдонларимизни тозалаётган барчага раҳмат айтаман. Сиз ҳар кунимизнинг ҳақиқий супер қаҳрамонисиз. Сизга катта раҳмат!», деб якунлаган постини тадбиркор.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда