12:41 / 09.11.2021
31681

Хитой компанияси Homtruck электр юк машинасини намойиш этди

Электр юк машинасини 2024 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Фото: Geely

Янги электр юк машинаси Европа, Корея, Япония ва Шимолий Америка бозорларига йўналтирилади, дея ёзмоқда CNBC.

Homtruck метанолдаги гибрид электр двигатель ва фақат электр двигателда тақдим этилади. Юк машинасида душ, ҳожатхона, бир кишилик каравот, музлатгич, ошхона ҳудуди ва кир ювиш машинаси бўлади.

Электр юк машинаси бошқарувчисиз машина ҳайдаш технологиясидан қисман фойдаланади. Узоқ вақт юриш давомида машиналар бир-бири билан ҳамкорлик қилиши, хавфсиз тезлик ва масофани сақлаб туриши мумкин.

2026 йилга бориб компания автоном бошқариш функциясини яхшилашни ва 2030 йилгача эса Homtruck’ни тўлиқ бошқарувчисиз электр юк машинасига айлантиришни режалаштирмоқда.

2017 йилда Tesla ўз электр юк машинасини намойиш этганди. Январь ойида компания уни ишлаб чиқариш жараёнини ўз аккумуляторларини ишлаб чиқариш муаммолари туфайли тўхтатди.

Top