04:44 / 11.11.2021
22288

Дунёдаги энг катта яхта суратлари эълон қилинди

Фото: Robb Report

Дунёдаги энг катта супер-яхта Somnio интерьерининг биринчи суратлари эълон қилинди.

222 метрлик яхта ўзидан круиз лайнери ва супер-яхта ўртасидаги кемани акс эттиради.

Фото: Robb Report
Фото: Robb Report
Фото: Robb Report

Кема бортида люкс синфидаги 39 апартамент бор бўлиб, улар ошхона, тренажёр зали, кутубхона, овқатланиш ҳудудлари, гардероб ва шахсий болохона ёки террасага эга.

Норвегиянинг Vard кемасозлик компанияси июнда дунёдаги энг катта яхтани қуришини эълон қилганди. Somnio кемаларнинг янги тоифаси — “лайнер яхта” тоифасига киритилган.

Фото: Robb Report
Фото: Robb Report
Фото: Robb Report

Унинг умумий қиймати 430 млн фунт стерлингга (600 млн доллар) баҳоланмоқда. Ундаги апартаментлар нархи 8,1 млн фунт стерлингдан бошланади. Яхтадаги барча апартаментлар сотиб бўлингач, у дунё бўйлаб саёҳатга йўл олади.

Top