Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ҳарбий-денгиз флотининг байроқдор кемаси яхта билан тўқнашиб кетди
Ўрта ер денгизининг Иер ороллари яқинида Франция ҳарбий-денгиз флотининг байроқдор авиаташувчи кемаси “Шарль де Голль” Польша байроғи остида ҳаракатланган яхта билан тўқнашиб кетди.
Ҳодиса денгизда кўриниш ёмон бўлган шароитда юз берган.
Узунлиги 260 метрдан ошадиган ҳарбий кема 10 метрлик елканли яхта билан тўқнашиши оқибатида яхтанинг мачтаси синиб кетган, бироқ у сув юзасида қолган. Яхтада йўловчилар бўлмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув яхта капитани айби билан юз берган.
Айни вақтда денгизчилар яхта билан хавфли яқинлашишни нима учун кўра олмаганларини аниқлаш бўйича тафтиш олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026