17:17 / 17.11.2021
7366

«Жомбой дон маҳсулотлари» АЖ ўзига тегишли ҳудудга 3000 та кўчат экяпти

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масаласи кўтарилди.

Фото: «Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти
Фото: «Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти
Фото: «Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти
Фото: «Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти

Айтиш мумкинки, мазкур лойиҳа аҳоли томонидан илиқ кутиб олинди. Жойларда ушбу хайрли мақсад йўлида барча корхона-ташкилотлар ташаббус кўрсатмоқда. Жумладан, «Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти жамоаси ҳам ушбу лойиҳага ўз ҳиссасини қўшиб келяпти.

Фото: «Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти
Фото: «Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти
Фото: «Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти

«Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти долзарб қирқ кунликда жами бўлиб 3000 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишни режалаштирган. Шу кунларда Жомбой, Булунғур, Тойлоқ ҳамда Ургут туманларидаги ғалла қабул қилиш шохобчаларимизда кўчатлар экилмоқда. Ҳозирга қадар 1500 та дарахт кўчатларини экиб бўлдик. 10 декабрга қадар яна 1500 та кўчат экишни мақсад қилганмиз”, – дейди «Жомбой дон маҳсулотлари» АЖ раиси ўринбосари Жамшид Баратов.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, давлат раҳбари ўтказган йиғилишда жорий йилнинг 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинганди. Лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

Айтиш мумкинки, «Жомбой дон маҳсулотлари» корхонаси ушбу хайрли ташаббусга қўшилар экан, аввало, иқлимга мос ҳамда сув кам талаб қиладиган кўчатларни экишга кўпроқ аҳамият бермоқда.

 

«Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти

Мавзуга оид
Top