Ўзбекистон | 15:56 / 20.11.2021
13352
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида АИ-80 маркали бензин нархи биржада 9,5 фоизга арзонлашди

Охирги 5 кун ичида бензиннинг ўртача сотилиш нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 млн 129,4 минг сўмдан 9 млн 168,4 минг сўмгача пасайгани айтилмоқда.

Фото: KUN.UZ

15-19 ноябрь кунлари товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари якунларига кўра АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача сотилиш нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 млн 129,4 минг сўмдан 9 млн 168,4 минг сўмгача ёки 9,5 фоизга пасайган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳафта якунига кўра биржа бозорининг мазкур сегментида таклиф даражаси 3,1 фоизга ўсган.

Шунингдек, биржа савдоларига қўйилган бензин ҳажмида кичик 1 тонналик лотларнинг улуши 6 фоиздан 30 фоизгача оширилган. Бунинг натижасида бензин сотиб олган харидорларнинг сони 32 тадан 143 тагача, яъни 4,5 баробарга ўсган.

Маълумот учун, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензиннинг 1 тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Жорий йилнинг 15-19 ноябрь кунлари биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали автомобиль бензини савдоларида 556 та тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, ўтган ҳафтага (249 та) нисбатан ушбу кўрсаткич 2,2 баробарга ошган.

Бунда кичик ҳажмдаги лотлар бўйича савдоларда иштирок этаётган харидорлар сони 345 тани ташкил этиб, улар умумий савдо иштирокчиларининг 62 фоизига тўғри келган.

Таъкидланишича, биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали бензиннинг 1 тонналик лотлар бўйича иштирокчилар талаби жорий йилнинг 19 ноябрь куни 1 857 тоннани ташкил этиб, 16 ноябрь кунига нисбатан кунлик талаб 310 тоннага ошган.

Мавзуга оид