Жаҳон | 20:13 / 22.11.2021
19082
1 дақиқада ўқилади
Лукашенко Иттифоқ давлатининг ягона президенти тўғрисидаги саволга жавоб берди
Беларусь президентининг таъкидлашича, бундай мавзу ҳаттоки кун тартибида ҳам йўқ.
Беларусь раҳбари Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Иттифоқ давлатининг ягона президенти мавзусини муҳокама қилмаганини айтди.
«Битта президент», «иккита президент» (...) Қасам ичиб айтаман, биз Путин билан бу масалани ҳеч қачон муҳокама қилмаганмиз. Ҳеч қачон», — деди у.
Лукашенконинг таъкидлашича, бундай мавзу ҳаттоки кун тартибида ҳам йўқ.
4 ноябрь куни Путин ва Лукашенко Иттифоқ давлатининг интеграция декретини имзолади. Улар аввал маъқулланган 28та интеграция дастури, ҳарбий доктрина ва миграция сиёсати концепциясини тасдиқлади.
Мавзуга оид
20:39 / 08.10.2024
Беларусда «давлат ҳокимиятини эгаллашга уринган» 22 нафар мухолифатчига жиноят иши қўзғатилди
21:50 / 04.10.2024
Лукашенко: президент вертолётига ҳужум урушга олиб келади
19:20 / 04.10.2024
Лукашенко Украинани қайта тиклашга ёрдам таклиф қилди
15:30 / 01.10.2024