Ўзбекистон | 20:00 / 30.11.2021
4785
3 дақиқада ўқилади

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда диспетчерлик-мониторинг маркази ташкил этилди

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда рақамли трансформация дастури ижроси доирасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖда диспетчерлик-мониторинг маркази ташкил этилди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Бундан кўзланган асосий мақсад – корхоналар фаолиятини жаҳонда тан олинган корпоратив бошқарув механизмлари асосида ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштириш, бунинг воситасида ортиқча сарф-харажатлардан воз кечиб, соҳанинг очиқ бозор муносабатлари тамойилларига асосланган шаффофлигини таъминлашдан иборат.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Ушбу марказ “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги барча электр станция ва марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва уни юқори кучланишли линияларга чиқариб бериш жараёнини таъминлаш бўйича узлуксиз диспетчерлик-мониторинг бошқарувини амалга оширади.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Айниқса, куз-қиш мавсумида электр энергияси ишлаб чиқариш ишлари барқарорлигини таъминлаш, кузатилиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, уларни тезкорлик билан бартараф этиш борасида марказнинг аҳамияти катта.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Диспетчерлик-мониторинг маркази узлуксиз 24 соат, туну кун фаолият юритувчи мувофиқлаштириш маркази вазифасини ўтайди ва қуйидаги ишларни амалга оширади:

- реал вақтда иссиқлик электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш жараёни онлайн мониторингини амалга оширади;

- электр энергияси ишлаб чиқарилиши учун шартли ёқилғи сарфи, унинг захираси назоратини олиб боради;

- электр станциялар ёқилғи-транспорт цехлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда масофадан туриб автотранспорт воситалари ҳаракатини, ёқилғи сақлаш объектлари фаолиятини кузатиб боради;

- авариявий ҳолатлар олдини олиш мақсадида станцияларда ташкил этилган масъул ходимлардан иборат, туну кун фаолият юритувчи қўшимча навбатчилик гуруҳлари билан биргаликда иш олиб боради;

- Ускуналарнинг ишончлилигига таъсир этувчи камчиликларни аниқлаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этишда станцияларга амалий ёрдам кўрсатади;

- авариявий ҳолатлар юз берган тақдирда, уларни бартараф этиш бўйича биринчи даражали чора-тадбирларни белгилайди ҳамда тезкорлик билан бартараф этиш ишларини ташкил қилади;

- станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторингини олиб боради;

- электрстанцияларда хавфсизлик техникаси қоидаларига асосан ишни беталафот ташкил этиш, ишчи-хизматчилар саломатлигини муҳофаза этиш чораларини назорат қилади;

- зарур ҳолларда оператив тарзда узлуксиз 24 соат мобайнида энергообъектларга чиқиб боради, ишларни мувофиқлаштиради.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Ушбу ишларни масофадан туриб самарали ташкил этиш бўйича марказ замонавий ахборот-коммуникация ускуналари билан жиҳозланган. Ишга малакали мутахассислар жалб этилиб, улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати  Ⓣ

Мавзуга оид