Жамият | 17:27 / 03.12.2021
1332
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғонда кўп миқдорда пиротехника воситаларини сотаётган шахс ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Каттақўрғон шаҳрида кўп миқдорда пиротехника воситаларини сотаётган шахс ушланган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳамда ДХХ тезкор ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Фуқаро Ф.Ж. 3 360 қутида 201 600 дона пиротехника воситаларини 46 миллион сўм эвазига сотмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тадбир тафсилотлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Мавзуга оид