Жамият | 11:35 / 04.12.2021
48225
1 дақиқада ўқилади

Таниқли дубляж актёри Санжар Саъдуллаев вафот этди 

Таниқли дубляж актёри Санжар Саъдуллаев вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро хабар берди. 

Марҳумнинг жанозаси бугун, 4 декабр куни «Минор» масжидида пешин намози вақтида ўқилади.

Санжар Саъдуллаев 1954 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Островский номидаги Тошкент Театр ва рассомчилик институтининг драма ва кино бўлимини тугатган.

С.Саъдуллаев ижодий фаолияти давомида Ўзбекистон телевидениеси, давлат радиосида меҳнат қилган. У ижодий фаолияти давомида «Қиш сонатаси», «Вир ва Зара», «То ҳаёт эканман» каби жуда кўплаб сериал ва фильмларда бош қаҳрамонларга овоз берган, ўзбек шоирларининг юзлаб шеърларни аудио вариантда ўқиган.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш