Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кенияда автобус дарёга қулади: 23 киши ҳалок бўлди
Ҳалок бўлган 23 кишининг 15 нафари тўйга кетаётган оиланинг аъзолари бўлган.
Кенияда сув босган кўприкдан ўтаётган автобус дарёга қулаши натижасида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Star нашри хабар берди.
Хабарга кўра, 12 киши қутқариб олинган.
Ҳалок бўлган 23 кишининг 15 нафари тўйга кетаётган оиланинг аъзолари бўлган.
Нашрнинг ёзишича, ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин, чунки қоронғи тушгани сабабли автобус ичидаги жасадларни олиб чиқиш ишлари тўхтатилган.
Ушбу ҳолат тасвирланган видеодан маълум бўлишича, автобус Энзиу дарёси устидаги сув остида қолган кўприкдан ўтишга уринган. Автобус кутилмаганда йўлдан чиқиб, дарёга қулаган.
Мавзуга оид
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
10:05 / 17.03.2026
Кения ТИВ: кенияликлар энди Украинадаги урушга ёлланмайди
14:36 / 27.02.2026
Кенияликларни РФ урушига ёллаш: айбланувчи қўлга олинди
13:51 / 20.02.2026