Жамият | 15:30 / 09.12.2021
5766
3 дақиқада ўқилади

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ коррупцияга қарши ва сифат менежменти халқаро стандарт сертификатларини қўлга киритди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда “Cert international” халқаро сертификатлаш ташкилоти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув доирасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ марказий аппаратига коррупцияга қарши ISO 37001:2016 ҳамда сифат менежменти ISO 9001:2015 халқаро сертификатларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ва сифатни бошқариш масалалари нафақат республика корxоналари ва ташкилотлари, балки умуман давлатнинг иқтисодий манфаатлари диққат марказида. Республика раҳбарияти томонидан иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги ташкилотларда xалқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш тизимини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли фармони ҳамда ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти ижросини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ “Cert international” халқаро сертификатлаш органи тегишли аудитдан ўтказилиб, ISO 37001:2016 бўйича халқаро сертификат қўлга қиритилди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Бу борада “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, ўтган давр давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган 10 дан ортиқ ички-меъёрий ҳужжатлар, коррупция рискларини камайтириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди, доимий равишда коррупция ва унга қарши курашиш усуллари, Жамиятда комплаенс-назорат тизимини такомиллаштириш бўйича масъул раҳбарлар ва таркибий тузилма ходимлари иштирокида анъанавий вебинар курслари ўтказиб келинмоқда.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Шунингдек, сифат менежменти тизимининг халқаро стандарти ижросини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ “Cert international” халқаро сертификатлаш органи тегишли аудитдан ўтказилиб, ISO 9001:2015 бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

ISO 9001:2015 стандарти “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятининг амалга оширилаётган ишлар ва xизматлар сифатини ривожлантириш, республика энергетика бозорида самарали фаолият юритиш, ишлаб чиқариш фаолиятини жаҳонда тан олинган механизмлар асосида ташкил этиш, мавжуд молиявий, теxник ва кадрлар ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва бошқарув тизимини оптималлаштириш соҳасида олиб бораётган ишларининг самарадорлигини тасдиқлайди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати  

Мавзуга оид