Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди
“Минор” метро бекати қаршисида 72-йўналишдаги автобус йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.
Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 18:40ларда Юнусобод туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.
Маълумотга кўра, Юнусобод туманидаги Амир Темур кўчаси, “Минор” метро бекати қаршисида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Т.Ж. бошқарувидаги 72-сонли йўналишли автобус ҳаракатланаётган вақтида, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Т.У.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда олган жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
10:04 / 03.06.2026
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:20 / 03.06.2026