“Тошкент ИЭМ” АЖда иккита янги газ турбина қурилмаларининг қурилиш ишлари бошланди
Умумий қиймати 109,243 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаси доирасида “Тошкент ИЭМ” АЖда 2023 йилга қадар фойдаланишга топширилиши лозим бўлган ҳар бирининг қуввати 32 МВт бўлган иккита газ турбина қурилмасини бунёд этиш ишлари бошлаб юборилди.
Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича халқаро тан олинган талаблар асосида тендер эълон қилинди ва тендер натижаларига кўра бош пудратчиси сифатида Туркиянинг “Çalik Enerji” компанияси иштирок этмоқда.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, марказ томонидан йилига қўшимча 515,6 миллион кВт соат электр ва 690,3 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади, бунда юқори тежамкор замонавий технологиялар эвазига йилига 219 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинади.
Атроф-муҳитга чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 200,5 тоннага камайишига эришилади.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сонли қарори ҳамда 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:36 / 27.04.2024
Иссиқлик электр станцияларидаги давлат улуши сотилади
22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган
10:37 / 21.02.2023
“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил натижалари эълон қилинди
19:00 / 19.01.2023