Жамият | 12:00 / 14.12.2021
23166
4 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг Magnum тармоғи Тошкентдаги биринчи гипермаркетини очди

Фото: Magnum

11 декабрь куни Тошкентдаги янгиланган Integro савдо марказида Ўзбекистондаги биринчи Magnum гипермаркети очилди.

 Бу ерда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг 20 минг турдаги маҳсулотлари тақдим этилган бўлиб, у харидорларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда кенгайтириб борилади.

Фото: Magnum

Гипермаркетда махсус чегирмали хиёбон ҳам мавжуд бўлиб, у ерда арзон нархдаги маҳсулотларни топишингиз мумкин.

Фото: Magnum

Дўконнинг биринчи иш кунида у ерга 25 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди, энг кўп маҳсулотлар қандолат, озиқ-овқат, гўшт, сабзавот ва мева маҳсулотлари бўлимларидан харид қилинди.

 Қозоғистоннинг Magnum Cash & Carry компанияси бошқаруви раиси Азамат Османов тармоқ икки йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон бозорига кириш, мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини диққат билан ўрганиш каби муҳим воқеага жиддий тайёргарлик кўрганини таъкидлади.

Фото: Magnum

«Ўзбекистондаги фаолиятимизнинг биринчи йилида биз 20 миллион долларга яқин сармоя киритиб, ўзбекистонликлар учун 500 дан ортиқ иш ўрнини яратдик, компаниямиз бундан кейин ҳам ривожланиш ва ўсишни режалаштирмоқда», – дея қайд қилди Азамат Османов.

Фото: Magnum

Magnum’нинг очилиш кунида Тошкентнинг турли нуқталаридан гипермаркетгача бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ерга ташриф буюрган илк харидорларни афсонавий «Ялла» гуруҳи ва Фаррух Зокиров, «Кўк чой» гуруҳи, иллюзионист ва аниматорлар ўзларининг чиқишлари билан хурсанд қилдилар. Қозоғистонлик таниқли вайнер Сека тадбирнинг махсус меҳмони бўлди, у Тошкентда янги дўконнинг очилиши билан барчани табриклади, сўнгра мухлислар билан учрашув ташкил этилди.

Magnum гипермаркети ҳафтасига етти кун давомида ташриф буюрувчилар учун очиқ.

Фото: Magnum

«Ўзбекистон аҳолисига кенг турдаги маҳсулотларни арзон нархларда тақдим этиш, дўкондаги навигацияни бутун оила билан ташриф буюриш учун қулай қилиш биз учун жуда муҳим. Биз мижозларимизни гипермаркетимизда яна кўришдан умидвормиз ва уларга харидларни амалга ошириш учун қулай муҳитни яратиб берамиз», – деди Magnum компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Асқар Мнайдар очилиш маросимида.

Фото: Magnum

Дўконнинг ўз новвойхонаси бўлиб, у ерда меҳмонлар ҳар куни янги нон маҳсулотларини харид қилишлари мумкин, ҳамманинг кўнглидан жой олган обинонлар эса тандирларда ёпилади.

 Бундан ташқари, гипермаркетда қаҳвахона ҳам фаолият юритиб, у ерда харидлардан кейин вақтингизни мароқли ўтказишингиз, тамадди қилиб олишингиз ёки таомни ўзингиз билан олиб кетишингиз мумкин.

Фото: Magnum

Magnum ўз меҳмонларини хурсанд қилишда давом этмоқда! Ҳар ҳафта улар учун мобиль телефонлар ва совғалар ўйналади. 15 январь куни биз Hyundai Elantra автомашинасини қўлга киритган бахтли инсонни, 12 февраль куни эса Golden House’дан хонадон эгасининг номини билиб оламиз.

Акциялар ҳақида батафсил маълумотни бу ердан олишингиз мумкин: https://t.me/magnum_uzbekistan

 Манзил: Integro савдо маркази, Бунёдкор шоҳкўчаси, 52 (Б блок).

 Мўлжал: «Чилонзор» метрoси

Телеграм: t.me/magnum_uzbekistan

Инстаграм: www.instagram.com/magnum.uzb/

Фейсбук:m.facebook.com/magnum.uz

  Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид