Жаҳон | 21:21 / 17.12.2021
16956
1 дақиқада ўқилади

Путин ўз дастхатидан шикоят қилди

Россия президенти Владимир Путин Россия саноатчилари ва тадбиркорлари иттифоқи қурултойида ўзи ёзган нарсани ўқий олмади.    

Фото: РИА Новости

Путин қўлидаги китобчага киритган тузатишларни ўқишга уриниб унга 10 сонияга яқин тикилиб турган, сўнгра ёзувини ўқий олмаётганини тан олган.

“Нималардир киритдим, бироқ ҳар доим ҳам ёзганимни ўқий олмайман”, деб тушунтирган ҳаяллаб қолганини Путин.

Россия етакчиси ўз дастхатини ўқий олмаётганини биринчи марта тан олмаяпти. У бу ҳақда 2018 йилда қонунчилар кенгаши йиғилишидаги иштирокида ҳам айтган. Ўшанда ҳам у ўз ёзувини ўқиш учун тин олганди. “Худди товуқ оёғи билан ёзгандек ёзибман, ўзим ҳам ўқий олмаяпман... худди мактабдаги каби. Қизиқ таклифлар кўплигидан шошиб қоляпман”, деб кулиб изоҳ берган ўша вазиятга Путин.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид