Қашқадарёда 51 ёшли эркак ўгай ўғли томонидан ўлдирилди

Фото: Getty Images
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 51 ёшли эркак ўгай ўғли томонидан ўлдирилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 10 декабр куни соат 23:55ларда Деҳқонобод шаҳарчасида яшовчи 51 ёшли Б.Т. туманнинг Завқий маҳалласида яшовчи шаръий никоҳдаги иккинчи хотини Н.Х.нинг уйида 15 ёшли ўгай ўғли томонидан пичоқлаб ўлдирилган.
Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, эр-хотин иккаласи 10 декабр куни туман марказидаги ошхонада маст қилувчи ичимлик истеъмол қилган. Сўнг уйга келиб ўзаро жанжаллашиб қолишган. Жанжал давомида марҳум ошхона пичоғи билан хотинига таҳдид қилган.
Буни кузатиб турган 15 ёшли Ш.Ж. маст ҳолда бўлган Б.Т.нинг қўлидан пичоқни тортиб олган. Кейин ўзини ҳимоя қилиш мақсадида уни ўгай отасига санчган. Оқибатда Б.Т. оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан Ш.Ж.га Жиноят кодексининг 100-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. У Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Украина – Россия музокараларининг иккинчи раунди якунлари эълон қилинди
Жаҳон | 20:36
-
Италияда Этна вулқони отилишни бошлади
Жаҳон | 20:29
-
Хитой армиясининг собиқ раҳбарларидан бири Сюй Цилян вафот этди
Жаҳон | 20:26
Мавзуга оид

09:51 / 05.11.2024
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди

18:54 / 24.02.2024
Деҳқонобод туманига янги ҳоким тайинланди

15:13 / 24.02.2024
Деҳқонобод туманига 4 ой ҳокимлик қилган Акром Сулаймонов лавозимидан озод қилинди

19:54 / 26.10.2023