Байден ўз маъмуриятига Россиянинг Украинага “бостириб кириши”нинг олдини олишни буюрди - CNN
АҚШ президенти Жо Байден ўз маъмуриятига Россиянинг Украинага эҳтимолий бостириб киришининг олдини олиш учун “4 ҳафталик” муҳлат берди. Бу ҳақда юқори мансабдор шахсларга таяниб CNN телеканали хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, Вашингтон Россиянинг эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларига қарши ишлаб чиқаётган санкциялар “тезкор ва босиб турувчи” бўлиб, Россия иқтисодиёти ва молия тизимига сезиларли путур етказиши мумкин.
Бироқ CNN’нинг баъзи манбалари Оқ уй маъмурияти барибир хатоларга йўл қўймоқда, Москва эса АҚШнинг таҳдидларини жиддий қабул қилмаяпти, деб ҳисобламоқда. Оқ уйнинг ушбу ҳаракатлари танқидчилари орасида АҚШнинг Европадаги армиясининг собиқ қўмондони генерал Бен Хожес бор бўлиб, у Байденнинг Вашингтон Украинага ўз кучларини юборишни режалаштирмаётгани ҳақидаги баёнотини танқид остига олган.
“Мен ҳозир АҚШ учун ҳарбий ҳаракатлар вақти эмаслигига қўшиламан. Бироқ буни очиқча айтишнинг нима кераги бор? Бу баёнот ён босишдек кўринди, шундан кейин Кремл ўз талабларини янада кўпайтирди”, деб айтган генерал.
Охирги ҳафталар давомида Украина ва ғарб оммавий ахборот воситаларида Россия Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабарлар урчиди. Хусусан, Bloomberg ахборот агентлиги манбаларга таяниб, АҚШ разведкаси Россия 2022 йил бошида Украинага бостириб кириши мумкин ва буни уч йўналишдан – Қрим, қитъа ва Беларусь орқали амалга оширади, деб ҳисоблаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:51
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
22:02 / 05.10.2024
Ғарб ва Украина урушни тугатиш схемасини муҳокама қилмоқда — ОАВ
21:58 / 05.10.2024