Жаҳон | 17:01 / 22.12.2021
3352
1 дақиқада ўқилади

Францияда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилди

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, Францияда “омикрон” штамми катта тезликда тарқалмоқда.

Охирги суткада Францияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 73 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.

“Рождество ва янги йил орасидаги даврда Францияни “омикрон” штамми эгаллайди”, — деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран.

Унинг қўшимча қилишича, беморлар сони янада ошиши кутилмоқда.

“Ой охирига бориб кунлик ҳолатлар сони 100 мингдан ошади”, — деди у.

Вераннинг сўзларига кўра, мамлакатда “омикрон” тезлик билан тарқалмоқда.

Бунга қадар Францияда суткалик ҳолатлар бўйича рекорд – 59019 та ҳолат декабр бошида қайд этилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид