Спорт | 17:06 / 23.12.2021
9049
2 дақиқада ўқилади

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон миллий жамоаси йилни 84-ўринда якунлади

ФИФА расмий сайти 2021 йил якунларига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди.

Фото: Tribuna.uz

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси бу сафар ҳам 1274 очко билан 84-ўринда қолган. Миллий жамоамиз ёзда ЖЧ-2022 3-саралаш босқичига чиқа олмагач, бир поғона пастлаб 83-ўриндан 84-поғонага тушган эди.

Сречко Катанец қўл остида сўнгги уч ойда 4та ўйинда 3 мағлубият (Швеция 1:2, Иордания 0:3, Грузия 0:1) ва бир ғалаба (Малайзия 5:1) қайд этилишига қарамай, Ўзбекистон рейтингда ўз ўрнини сақлаб қолди.

Осиё мамлакатлари орасида энг катта ўсиш Қатарда кузатилди. ЖЧ-2022 мезбони бир ойдаёқ 51-ўриндан 48-поғонага кўтарилиб, қитъада тўртинчи жамоага айланди. Эрон пешқадам (21-ўрин) бўлса, кейинги ўринлардан Япония (26), Жанубий Корея (33), Австралия (35), Қатар (48), Саудия Арабистони (51), БАА (69), Хитой (74), Ироқ (75), Уммон (79) ва Ўзбекистон (84) қитъада 11-ўринда бормоқда. Биздан кейин рейтингда Осиёдан Сурия (86), Иордания (90), Баҳрайн (91), ва Ливан (95) жой олган.

Жаҳон рейтингида ҳали ҳамон Бельгия пешқадам – 1-ўрин. Бразилия ва Франция учликдан жой олган бўлса, Англия, Аргентина, Италия, Испания, Португалия, Дания ва Нидерландия миллий жамоалари ўнликдан жой олган.

Аввалроқ, ЎФА Ўзбекистон миллий жамоаси 2022 йилнинг 21 январь куни Токиода Японияга қарши, 1 февраль куни эса Дубайда Янги Зеландия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти