Шерободда ўтказилган форум туман ёшларини маънан ва жисмонан синовдан ўтказди
Шеробод туманида “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Форумда сектор раҳбарларининг кубоги спорт мусобақалари ташкил этилди.

Хусусан, туманнинг Чўйинчи маҳалласида жойлашган янги спорт мажмуасида футбол, волейбол (ўғил ва қиз болалар ўртасида), арқон тортиш, тош кўтариш каби спорт турлари бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этди.


8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби қошида ташкил қилинган “Ниҳол” дуторчи қизлар жамоасининг чиқишлари ҳамда маданият бўлими хонандалари ўзларининг қувноқ куй-қўшиқлари билан қатнашдилар. Тадбирларга 1,5 мингга яқин ёшлар қамраб олинди.

Тумандаги 48та маҳалла фуқаролар йиғинидан қатнашган ёш ўғил-қизлар, шунингдек, терма жамоалар спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.



Спортнинг футбол тури бўйича Ғамбур маҳалласи, волейбол бўйича ўғил болалар ўртасида Қорабоғ маҳалласи, қизлар ўртасида Бойқишлоқ маҳалласи, тош кўтариш бўйича Чуқуркўл маҳалласи ҳамда арқон тортиш мусобақасида Баҳор маҳалласининг ёшлари биринчи ўринни эгалладилар.

Форум давомида катта улоқ-кўпкари ҳам ўтказилди.


Спорт мусобақаларида иштирок этган ғолиб ва совриндор жамоаларга пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шеробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Иккинчи жаҳон урушидан кейин Берлинда бўлгани каби» –Трампнинг махсус вакили Украинада назорат зоналари яратишни таклиф қилди
Жаҳон | 13:07
-
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
-
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:08
-
Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичига старт берилди
Спорт | 11:50
Мавзуга оид

16:18 / 28.01.2024
Сурхондарёда икки кишига бўрилар ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

11:37 / 24.01.2024
Iphone телефонини сотаман деб фуқаронинг 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди

11:12 / 02.11.2023
Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

10:03 / 26.01.2023