Жамият | 20:00 / 29.12.2021
16136
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Rollton қимматли совғалар ва Lacetti AT автомобили ўйинини ўтказди!

Фото: Rollton компанияси

Rollton компанияси 20 йилдан ортиқ вақт давомида истеъмолчилар қалбини забт этиб, ошхонада бетакрор ёрдамчи бўлиб келмоқда. Миллионлаб оилалар ушбу маҳсулотга ишонч билдирган. Рецептларни ишлаб чиқишда синчковлик ва ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида доимий назорат тайёр таомнинг аъло таъмини кафолатлайди.

Бугунги кунда Rollton – севимли пазандалик олами. Унда овқат тайёрлаш жараёни қулай, осон ва тез кечади.

«Маревен Фуд Тянь-Шань» компанияси 20 сентябрдан 20 декабрга қадар махсус акция ўтказиб, унинг доирасида Rollton харидорлари ўртасида қимматли совғалар ўйналди. Ҳар бир маҳсулотнинг шўрва ёки бульонли таркиби устида 8 та белгили промокод туширилган. Иштирок этиш учун харидорлар промокодни СМС-хабар ёки www.rolltonpromo.uz сайтида рўйхатдан ўтиш йўли билан юбордилар.

Акцияда Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб инсонлар яхши кўрадиган 9 турдаги тезпишар угралар иштирок этди. Бироқ, Rollton маҳсулотларининг ассортименти катталигини унутманг: бульонлар ва зираворлардан тортиб, картошкали пюре ва макарон маҳсулотларигача.

Фото: Rollton компанияси

Ҳар куни Rollton истеъмолчилари 1 000 000 сўм, ҳар ҳафта – iPhone 12 ва бош соврин – Lacetti AT автомобилини ютиб олдилар!

Акцияни ўтказиш даврида иштирокчилар умумий – 91 млн сўм, 13 дона iPhone 12 ютиб олдилар, ҳамда 25 декабрь куни автомобиль ўйналиб, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Сарвар исмли юртдошимизга ажойиб янги йил совғаси бўлди.

«Бундай акцияларда илк бора иштирок этишим. Мен ва бутун оилам янги йилга ҳашаматли совғага эга бўлди! Катта раҳмат», – дея таассуротлари билан ўртоқлашди Сарвар.

«Маревен Фуд Тянь-Шань» компанияси ғолибларни самимий қутлайди ва барчага иштирок учун миннатдорлик билдиради!

Тез орада, ҳаммага манзур келадиган қимматли совғалари мавжуд янги акциялар бошланади!

Реклама ҳуқуқи асосида