Ўзбекистон | 11:00 / 30.12.2021
15516
2 дақиқада ўқилади

“Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги “Autosanoat Agro Lizing” раҳбариятида тайинлов бўлди

Фото: “Autosanoat Agro Lizing” матбуот хизмати

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқарувининг 2021 йил 27 сентябрдаги мажлис баённомаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли розилик хатига асосан, “Autosanoat Agro Lizing”га раҳбар тайинланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Каримов Бурхан Муминович – “Autosanoat Agro Lizing” директори этиб тайинланди.

Б.Каримов шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

Фото: “Autosanoat Agro Lizing” матбуот хизмати

Маълумот учун: Ҳозирги кунда “Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг таркибий корхоналари томонидан ҳукуматнинг тегишли топшириқларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ҳамда корхоналарнинг оғир молиявий ҳолатини яхшилаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги техникаси истеъмолчиларининг молиявий имкониятлари чекланганлигини инобатга олиб, ушбу муаммони ҳал этиш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан техника харидини молиялаштириш фаолиятини самарали амалга оширадиган лизинг компанияси ташкил этиш зарурати пайдо бўлди. Шу муносабат билан мамлакатимиз лизинг бозорида янги “Autosanoat Agro Lizing” компанияси ташкил этилди.

“Autosanoat Agro Lizing” компанияси матбуот хизмати Ⓣ