08:14 / 31.12.2021
39073

UzAuto Motors янги Chevrolet Equinox нархларини эълон қилди

UzAuto Motors янги Chevrolet Equinox МY2022 нархларини эълон қилди.

Фото: UzAuto Motors

Қайд этилишича, Chevrolet Equinox юмшоқ гибрид старт-стоп тизими билан ишлайди. Автомобилларда оддий стартер ўрнига кучли қувватли мотор-генератор ўрнатилган. У секинлашганда электр энергиясини ишлаб чиқариб, юқори қувватли аккумуляторни зарядлайди. Ички ёниш двигатели оддий генераторни айлантириш учун камроқ энергия сарфлайди ёки умуман сарфламайди. 

Фото: UzAuto Motors

Янги гибрид тизими айнан электромобилнинг электр режимида ишлай олмаса ҳам, у шунга ўхшаш гибрид бўлмаган версияларга нисбатан шаҳарда ҳам, магистралда ҳам ёқилғи самарадорлигини оширишни таъминлайди. Айнан ушбу тизим сабабли ёқилғи сарфи сезиларли даражада камаяди ва 100 км учун атиги 7,01 литрни ташкил қилади.

Фото: UzAuto Motors

Нархлар:

1.5Т LS FWD комплектация: 250 732 510 сўм;
2.0Т 1LT FWD МH комплектация: 338 260 870 сўм;
2.0Т 1LT АWD МH комплектация: 365 217 391 сўм;
2.0Т 3LT АWD МH комплектация: 391 304 348 сўм.

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

Фото: UzAuto Motors
Top