Жамият | 10:28 / 02.01.2022
6388
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кетма-кет тўртинчи кун коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича март ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 январь куни Ўзбекистонда 88 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199118 (+88) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Бу 2021 йил март ойидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича энг паст кунлик кўрсаткич ҳисобланади - 15 март куни 65 кишида COVID-19 тасдиқланганди.

Шундан кейин кунлик ҳолатлар сони 100тадан пастга тушмаган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 17 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 7 нафари Фарғона вилоятида,
  • 9 нафари Хоразм вилоятида,
  • 4 нафари Тошкент вилоятида,
  • 29 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 11 нафар,
  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 4 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 18 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Хоразм вилоятида 16 нафар, 
  • Тошкент вилоятида 20 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196337 (+119) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

2021 йилнинг сўнгги кунида 127 кишида коронавирус инфекцияси аниқланганди. Ўзбекистонда қаторасига тўртинчи кун коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади. 2021 йил 30 декабрь куни сўнгги олти ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмаганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид