14:43 / 03.01.2022
9763

Германиянинг янги канцлери Путин билан учрашмоқчи – ОАВ

Таъкидланишича, канцлернинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Йенс Плётнер икки ҳафтадан буён Германия ҳукумати раҳбари ва Россия етакчиси ўртасида январда учрашув ўтказиш бўйича иш олиб бормоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Германия канцлери Олаф Шольц Россия билан муносабатлар ўрнатишни муҳим омил деб ҳисобламоқда ва бу масалани ўз назоратига олмоқчи. Bild газетаси ўз манбаларига таяниб ёзишича, Шольц январдаёқ Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи.

Шольц Москва билан муносабатларда "янги ибтидо"га интилмоқда, дейилади мақолада. Жумладан, бу газ ва Украина масалаларига тааллуқли, деб ёзади газета.

Таъкидланишича, канцлернинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Йенс Плётнер икки ҳафтадан буён Германия ҳукумати раҳбари ва Россия етакчиси ўртасида январда учрашув ўтказиш бўйича иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олаф Шольц декабр бошларида Германия канцлери лавозимида иш бошлади. У 16 йил давомида ҳукуматни бошқариб келган Ангела Меркелнинг ўрнини эгаллади.

Top