Ўзбекистон | 09:37 / 05.01.2022
5094
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Мурат Камаловга ҳамдардлик билдирди

Фото: t.me/Press_Secretary_Uz

Президент Шавкат Мирзиёев таниқли давлат арбоби Қаллибек Камаловнинг рафиқаси, Қорақалпоғистон Жўғорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг онаси Любов Камалова вафоти муносабати билан телефон орқали таъзия билдирди ҳамда ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қорақалпоғистонлик фаоллар билан биргаликда Нукус шаҳрида Камаловлар хонадонида бўлиб, Любов аянинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирдик, Президентимиз ва халқимизнинг ҳамдардлик сўзларини етказдик», деб ёзади Шерзод Асадов.

Mарҳум Любов Семёновна Камалова

Маълумот учун, марҳум Любов Семёновна Камалова 1927 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. У узоқ йиллар давомида олий таълим муассасаларида меҳнат қилган.

Любов Камалова 3 январ куни 95 ёшида Нукусда вафот этгани ҳақида олдинроқ хабар бергандик.

Мавзуга оид