08:54 / 05.01.2022
35329

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.

Ўтган йили давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинганди.

Шавкат Мирзиёев президент лавозимида қарийб 4 йиллик фаолияти даврида учинчи марта расман меҳнат таътилига чиқмоқда.

Top