Ўзбекистон | 08:01 / 07.01.2022
15031
1 дақиқада ўқилади

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақи максимал миқдори оширилади

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш режалаштирилмоқда.

Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгилаб қўйилган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини тайёрлаш, вазирлик ва идоралар билан келишиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини 12 баробаридан келиб чиққан ҳолда “Пенсия” дастурига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳам назарда тутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид