07:32 / 08.01.2022
11885

Аукцион орқали 6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

27 декабрь – 2 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"нинг барча савдо платформаларида 1,8 трлн сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 19,3 фоизга кам.

Фото: Kun.uz

Бунда сотувларнинг 88,4 фоизи - биржа савдолари, 0,2 фоизи - кўргазма-ярмарка савдолари, 11 фоизи - электрон давлат харидлари ва 0,3 фоизи авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 700,9 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 15,5 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 078 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,0 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 9,0 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 14,4 фоизи иккинчи, 13,7 фоизи учинчи, 13,5 фоизи тўртинчи, 19,0 фоизи бешинчи ва 30,4 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тегишли бўлди.

Top