Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атом энергияси соҳаси ходимлари мунтазам аттестациядан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
- эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш муддатлари, тартиби ва уларни амалга оширувчи ташкилотлар;
- аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар тоифалари;
- аттестация комиссиясининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
- аттестация натижалари бўйича апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар базасининг марказлаштирилган тартибда шакллантирилишини ва юритилишини таъминлаш топширилди.
Ходимларни даврий аттестациядан ўтказиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
- эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг раҳбарлари, уларнинг аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари - беш йилда бир марта;
- эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг ядровий ва радиациявий хавфсизликнинг идоравий (ишлаб чиқариш) назоратини, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида технологик жараённи амалга оширувчи, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек, уларнинг жисмонан ҳимоя қилинишини таъминловчи, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ёки улар асосидаги маҳсулотларни ташувчи ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари - уч йилда бир марта;
- муҳандис- техник ва бошқа ишчи ходимлари - бир йилда бир марта.
Мавзуга оид
08:10 / 19.03.2026
Радиоактив материалларни ташишда хавфсизлик талаблари ишлаб чиқилди
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
14:24 / 11.03.2026
Еврокомиссия раҳбари: атом энергиясидан воз кечиш — “стратегик хато”
19:25 / 02.03.2026