Коронавирус: Ўзбекистонда кетма-кет иккинчи кун антирекорд қайд этилди
ССВ касалланишлар сони ортишда давом этаётгани, сўнгги бир кунда 1300дан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани, 700дан ортиқ киши тузалгани, 4 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz
«2022 йил 19 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 209578 (+1307) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Бу Ўзбекистонда пандемия бошидан бери навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 18 январь куни қайд этилган, ўшанда илк бор кунлик ҳолатлар мингдан ошганди (+1214).
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 31 нафари Андижон вилоятида,
- 31 нафари Бухоро вилоятида,
- 51 нафари Жиззах вилоятида,
- 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 55 нафари Наманган вилоятида,
- 43 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 34 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 157 нафари Фарғона вилоятида,
- 53 нафари Хоразм вилоятида,
- 194 нафари Тошкент вилоятида,
- 568 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 26 нафар,
- Андижон вилоятида 24 нафар,
- Бухоро вилоятида 16 нафар,
- Жиззах вилоятида 28 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
- Навоий вилоятида 6 нафар,
- Наманган вилоятида 23 нафар,
- Самарқанд вилоятида 47 нафар,
- Сирдарё вилоятида 23 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
- Фарғона вилоятида 89 нафар,
- Хоразм вилоятида 39 нафар,
- Тошкент вилоятида 178 нафар,
- Тошкент шаҳрида 207 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201246 (+734) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан яна 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сони 1529 нафарни ташкил қилди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади
Жаҳон | 12:54
-
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда
Жамият | 12:30
-
ЖЧ саралаши: Англияда юз фоизлик кўрсаткич, Албания ва Сербия баҳсида яна можаро
Спорт | 11:55
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
Мавзуга оид

11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди

10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди

11:15 / 02.12.2022