Жамият | 14:06 / 21.01.2022
17477
2 дақиқада ўқилади

Оиламнинг уч аъзосини тупроққа қўйдим. Тўртинчисига келганда чидай олмаяпман...

Икки фарзанднинг отаси Иқболжон Эргашев 8 йилдан буён жигар циррози касаллиги билан курашиб келади. Ундаги касаллик туфайли оилада ҳаловат йўқолган. Беморнинг синглиси ўз акасига жигарини беришга розилик берган. Ҳиндистонда ўтказиладиган жигар кўчириш амалиётини ўташ учун оилада маблағ етарли эмас. Шу пайтга қадар оиласининг уч аъзосидан айрилган она ўғлидан ҳам айрилиб қолишдан хавотирда.

Фарғона вилояти Қўштепа туманида истиқомат қилувчи икки фарзанднинг отаси Иқболжон Эргашев 8 йилдан буён жигар циррози касаллиги билан курашиб келади. Ундаги касаллик туфайли оилада ҳаловат йўқолган. Беморнинг синглиси ўз акасига жигарини беришга розилик берган. Ҳиндистонда ўтказиладиган жигар кўчириш амалиётини ўташ учун оилада маблағ етарли эмас.

Беморнинг онаси Саодат Мамажонова катта келини ва икки неварасини тупроққа қўйган. Эндиликда оила ўғлидан айрилиб қолишдан ташвишда.

«Ўғлим Иқболжонни Ҳиндистонга олиб бориб, операция қилдириш керак. Бунинг учун маблағимиз етмаяпти. Ўз синглиси жигарини беришга рози бўлган. Оиланинг уч аъзосини тупроққа қўйдим. Тўртинчисига келганда чидай олмаяпман. Ўлимдан чиқмади бошимиз...

Маблағ топиш учун бормаган жойимиз қолмади. Фарзандим оёққа туриб, болаларининг орзу ҳавасини кўришини хоҳлайман. Саховатли инсонлардан ўғлимнинг тузалиб кетишида ёрдам беришларини сўрайман. Кеча-ю кундуз шифо беришини Аллоҳдан сўраяпман. Касаллик ўғлимда охирги босқичига ўтган. Жуда қийналиб кетдик. Дори-дармонлари ҳам қимматлик қиляпти», – дейди беморнинг онаси Саодат Мамажонова.

Азизлар, бир ватандошимиз сиз каби яхшилар кўмагига муҳтож!

 

Иқболжон Эргашевга тегишли карталар:

Ҳумо: 9860 0803 9463 9621 (Иқболжон Эргашев номида)

Сбербанк: 5469 1200 1698 6340  (Худоберди Абдулаҳадов номида, жияни)

Сарвар Зияев тайёрлади.

Мавзуга оид