Самарқандда гиёҳванд модда сотаётган шахснинг машинасидан 97 грамм героин топилди
Самарқанд вилояти Ургут туманида героин сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегарадош ҳудудлардаги тезкор бўлинмалари ходимлари томонидан Ургут тумани «Торинжак» МФЙда яшовчи, 1963 йилда туғилган Г.М.нинг кўп миқдорда героин гиёҳвандлик моддасини сотиши ва яшаш манзилида сақлаб келаётгани тўғрисида тезкор маълумот олинган.
Ушбу шахснинг жиноий фаолиятини фош этиш мақсадида 2022 йил 18 январ куни Ургут тумани «Алгар» МФЙда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, Г.М. фуқаро Ж.га икки дона қоғоз бўлагига қадоқланган героин гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланган.
Шундан сўнг, унинг Damas машинаси кўздан кечирилганда, машинанинг салон қисмида 2 дона гугурт қутисига солинган, 7 дона қоғоз бўлагига ва 1 дона целофан пакетга қадоқланган, соф вазни 96 грамм миқдоридаги героин гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:38 / 17.11.2024
Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
18:40 / 06.10.2024
Тошкентда икки ҳафта мобайнида қарийб 30 кг гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар ушланди
16:51 / 02.10.2024
Тошкентда хонадонида гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар сақлаб келаётган шахс ушланди
10:06 / 19.09.2024