Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда хонадонида гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар сақлаб келаётган шахс ушланди
Фуқаронинг уйидан 6,5 килограммдан ортиқ турли хилдаги гиёҳванд моддалар, 345 дона кучли тасир қилувчи дорилар топилган.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида хонадонида кўп миқдорда гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар сақлаб келаётган шахс аниқланган.
Маълум қилинишича, ИИБ, ДХХ, прокуратура ва Миллий гвардия ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги доирасида тезкор тадбирлар ўтказилган.
Ана шундай тадбирларнинг бирида Яккасарой туманида ўзида шубҳа уйғотган шахс холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг ёнидан турли полиэтилен пакетга қадоқланган гиёҳванд моддалар топилган.
Шундан сўнг моддалар манбасини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилган ва гумонланувчининг яшаш манзили холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Яккасарой тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими берган маълумотга кўра, хонадонда жуда катта миқдорда, хусусан, 6,5 килограммдан ортиқ турли хилдаги гиёҳванд моддалар, 345 дона кучли таъсир қилувчи дорилар топилган.
Қайд этилишича, олиб борилган тезкор тадбир натижасида катта миқдордаги заҳри қотилнинг тарқалиши олди олинган.
Мавзуга оид
12:00 / 15.05.2026
Қарсаклар билан якунланган суд: Яккасаройдаги яшил ҳудуд ва футбол майдончаси сақлаб қолинди
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
10:20 / 10.04.2026
ФВВ: Тошкентдаги Аския бозорида айрим дўконлар фаолияти вақтинча тўхтатилди
21:21 / 26.03.2026