Қашқадарё вилояти тўлиқ электр таъминотидан узилган ҳолда қолмоқда
Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр таъминоти тўлиқ тикланган, Қашқадарё вилоятида ҳали свет ёнмади.

Энергетика вазирлиги республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
25 январь, соат 22:30 ҳолатига кўра:
1. Қорақалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30 фоиз, Хонобод 100 фоиз, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
3. Бухоро вилояти — Қоракўл ва Қоровул бозор туманлари 100 фоиз электр энергияси мавжуд;
4. Жиззах вилояти — Барча туманларда 50 фоиз аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган;
5. Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;
6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 100 фоиз, Ғозғон шаҳрида 100 фоиз, Кармана туманида 100 фоиз, Навбаҳор туманида 100 фоиз, Конимех туманида 100 фоиз, Зарафшон шаҳрида 100 фоиз, Учқудуқ туманида 100 фоиз, Нурота туманида 100 фоиз ва Хатирчи туманида 90 фоиз мавжуд;
7. Наманган вилояти — Асосий тиббиёт муассасалари ва сув таъминоти, Ички ишлар, ҳокимият электр таъминотига уланган;
8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 95 фоиз, Самарқанд тумани 50 фоиз, Пахтачи туманида 100 фоиз, Каттақўрғон тумани 10 фоиз, Каттақўрғон шаҳри 100 фоиз, Нарпай тумани 80 фоиз, Нуробод тумани 80 фоиз, Пастдарғом тумани 30 фоиз, Булунғур туманида 100 фоиз, Жомбой туманида 100 фоиз, Тойлоқ туманида 100 фоиз, Қўшработ туманида 50 фоиз, Иштихон туманида 50 фоиз электр мавжуд;
9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 фоиз электр таъминоти мавжуд, Олтинсойда 70 фоиз электр мавжуд;
10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60 фоиз, Янгиер 60 фоиз, Ширин шаҳри 100 фоиз, Боёвут 20 фоиз, Сайхунобод тумани 20 фоиз, Гулистон тумани 20 фоиз, Мирзаобод тумани 10 фоиз, Ховос тумани 30 фоиз электр мавжуд;
11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 70 фоиз, Бекобод шаҳар 60 фоиз, Олмалиқ шаҳар 90 фоиз, Чирчиқ 60 фоиз, Оҳангарон шаҳар 100 фоиз, Бўка тумани 40 фоиз, Бўстонлиқ тумани 75 фоиз, Зангиота тумани 15 фоиз, Қибрай тумани 70 фоиз, Оҳангарон тумани 80 фоиз, Паркент тумани 80 фоиз, Тошкент тумани 80 фоиз, Ўрта Чирчиқ 20 фоиз, Юқори Чирчиқ тумани 60 фоиз истеъмолчилар тармоққа уланди;
12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 17 фоиз, Марғилон 10 фоиз, Қувасой тумани 10 фоиз, Қўқон шаҳри 40 фоиз, Бувайда тумани 10 фоиз, Ўзбекистон тумани 15 фоиз, Фарғона тумани 10 фоиз, Данғара тумани 15 фоиз, Сўх тумани 100 фоиз, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100 фоиз, Юнусобод 50 фоиз, Шайхонтоҳур 10 фоиз, Олмазор 20 фоиз, Яккасарой 20 фоиз, Чилонзор 10 фоиз, Яшнобод 50 фоиз, Миробод 50 фоиз, Сергели 30 фоиз, Янгиҳаёт 20 фоиз, Бектемир 50 фоизда электр таъминоти мавжуд.
Энергетика вазирлиги ўзбекистонликлардан ортиқча электр жиҳозларни уламай туришга чақирган.
«Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар муносабати билан сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.
Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради.
Вазиятни тўғри баҳолаганингиз учун раҳмат», дейилади вазирлик баёнотида.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди
Ўзбекистон | 10:40
-
ЖЧ саралаши: Италия йирик ҳисобда ютқазди, Белгияда ҳам муваффақиятсиз старт
Спорт | 10:40
-
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади
Жаҳон | 10:22
-
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди
Ўзбекистон | 10:06
Мавзуга оид

09:35 / 26.05.2025
Франция жанубида блэкаут: анархистлар жавобгарликни ўз зиммасига олди

18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди

23:18 / 02.05.2025
Балида блэкаут юзага келди

21:18 / 29.04.2025