Россиялик актёр Леонид Куравлёв вафот этди
РСФСР халқ артисти Леонид Куравлёв 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кинематографчилар иттифоқига асосланиб, ТАСС хабар берди.

Январь ойи бошидан буён Куравлёв Коммунаркадаги клиник шифохонада пневмониядан даволанган, январь ойи охирида уни бошқа шифохонага реабилитация учун юборишганди. Куравлёвнинг коронавирус учун сўнгги тестлари манфий натижа берганди.
Леонид Куравлёв 200дан ортиқ фильмларда роллар ижро этган. Уни «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» (Жорж Милославский), «Робинзон Крузонинг ҳаёти ва саргузаштлари» (Робинзон), «Олтин бузоқча» + «Ўн икки стул» (Шура Балаганов), «Вий» (Хома Брут), «Ибтидо» (Аркадий), «Афоня» (Афоня), «Ҳаёт учун хавфли» (Спартак Молодцов), «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси» (Айсман), «Учрашув жойини ўзгатириш мумкин эмас» (Копчений) фильмларидаги роллари машҳур қилган. Куравлёв «Ментлар» ва «Махфий агентлар» телесериалларда қатнашган. 1960-1992 йилларда киноактёрларнинг Театр-студия труппаси аъзоси бўлган.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари

20:35 / 01.04.2025
Россияда тарқалаётган «номаълум вирус» микоплазма пневмонияси бўлиб чиқди

22:53 / 03.01.2025
Еврокомиссия раҳбарида пневмониянинг оғир шакли аниқланди

16:38 / 03.12.2023