Трамп Германияни «Россиянинг асири» деб атади
Трампнинг фикрича, Германия канцлери Олаф Шолц АҚШ президенти Жо Байден билан қўшма матбуот анжуманида ўзини номуносиб тутган.

Фото: Reuters
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Германияни «Россиянинг асири» деб атади.
«Тўғрисини айтсам, Германия НАТОни пароканда қилмоқда. Бу мамлакат —ростдан ҳам Россиянинг асири. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди у Fox Business телеканали эфирида.
Трамп шунингдек, Германия канцлери Олаф Шолцни ҳам танқид қилди.
Унинг фикрича, Шолц АҚШ президенти Жо Байден билан қўшма матбуот анжуманида ўзини номуносиб тутган.
Оқ уй раҳбари Россиянинг Украинага бостириб кириши «Шимолий оқим– 2»нинг тугаши бўлишини айтганида, Шолц «Байденга худди «Нима ҳақида гапиряпсан?» дегандек қаради. У бу мавзуда ҳеч нарса демади», дея қўшимча қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери Олаф Шолц вазифасига киришганидан буён АҚШга борди. У АҚШ етакчиси Жо Байден билан Украина атрофидаги воқеалар кескинлашиб кетаётганини муҳокама қилди. Музокаралардан сўнг, ўтказилган матбуот анжуманида Шолц Россияга қарши кескин гаплар айтишдан ўзини тийди.
Мавзуга оид

10:21 / 19.03.2025
Шолц ва Макрон Украинага кейинги ҳарбий ёрдамни ваъда қилмоқда

09:10 / 13.03.2025
Шолц АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлади

23:28 / 08.03.2025
Германияда Мерц ва Шолц партиялари коалиция тузиш бўйича келишувга эришди

15:53 / 28.02.2025