Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ: Янги лойиҳа тизимда коррупцион ҳолатларга чек қўяди
Касалликни даволаш учун, аввало, тўғри ва тезкор ташхис зарур. Лекин жойларда бу борада аҳвол ҳали ҳам қониқарли эмас. Айниқса, тиббиётнинг бирламчи бўғинида замонавий лаборатория-диагностика хизматига эҳтиёж юқори. Бу муаммо ССВ томонидан қандай ҳал этилмоқда? Мазкур йўналишдаги коррупцион ҳолатларга қандай чек қўйилади? Вазирликнинг янги қабул қилинган буйруғида ушбу оғриқли масалаларнинг ечими акс этган.

«Аслида, бу оғриқли масала ечимига ўз вақтида эътибор қаратилиб, 2018 йил 17 августда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик асосида марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг тиббиёт ташкилотлари давлат-хусусий шериклик концессион модели бўйича марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси хизматлари билан қамраб олиниши керак эди. Аммо, мана, уч йилдан ошдики, ушбу ҳужжат ижроси таъминлангани йўқ.
Тўғри, бу орада вазирлик ҳамда инвестор ўртасида 2020 йилнинг 10 февралида «Тошкент шаҳрида намуна сифатида марказлаштирилган клиник диагностика лабораториясини ташкил этиш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш тўғрисида»ги концессия шартномаси тузилди.
Унга кўра, инвестор 9,5 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш шарти билан замонавий марказлашган тиббий лаборатория ҳамда лойҳага бириктирилган поликлиникаларда биоматериалларни йиғиш пунктларини ташкил этиши, келишув муддати тугаганидан сўнг эса уларни тўлиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказиб бериши лозим.
Бинобарин, концессия шартномаси тузилган хорижий инвестор шартномада кўрсатилган фаолиятни олиб бориш ваколатини бошқа ташкилот, яъни оператор зиммасига юклаши мумкин. Инвестор шу ҳуқуқидан фойдаланиб, операторлик вазифасини бажариш учун Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖ шаклидаги «Intermed innovation» қўшма корхонасини таклиф этди.
2021 йил бошида берилган ушбу таклиф натижасида операторликка номзод — Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси бўлган «Intermed innovation» МЧЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланиб, у билан ҳамкорликда лаборатория фаолиятини юритиш учун уч томонлама операторлик шартномаси вазирликнинг 2021 йил 24 сентябрдаги 237-сон буйруғи билан тасдиқланди.
Шартномага мувофиқ, «Intermed innovation» иш фаолиятини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти поликлиникаларида амалга оширилиши лозим бўлган 12 турдаги лаборатор текширув турларини 2018 йилда ҳисоблаб чиқилган энг арзон нархлар асосида бошлаши белгиланган. Ушбу нархлар қатъий равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳамда асосли ҳисоб-китоблар тақдим этилган тақдирдагина ўзгартирилиши мумкин.

Бироқ концессия шартномасидаги талабларни бажариш учун ўтган йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган 2 та буйруқ ижроси ҳануз қоғозда қолиб кетмоқда. Хўш, бунинг сабаби нимада?
Гап шундаки, мазкур соҳада коррупцион ҳолатларга йўл қўйилган. Оқибатда қонуний концессия шартномаси тузилган лойиҳа оператори четда қолиб, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари ўз таъсисчилигидаги баъзи хусусий компанияларга тиббиёт муассасалари ҳудудида пуллик лаборатория хизмати кўрсатиш учун тегишли бино(хона)ларни асоссиз равишда тўғридан тўғри ижарага бериб юборган.
Бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, биринчи навбатда мазкур коррупцион ҳолатларга йўл қўйган масъул ходимлар ишдан олиниб, марказлашган лаборатория тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилди. Хусусан, пойтахт ва Тошкент вилоятида давлат хусусий шериклик тамойилларига мувофиқ марказлашган лаборатория тизими жорий этиш лойиҳасига ҳар икки ҳудуддаги жами 178 та поликлиника бириктирилди. Соғлиқни сақлаш вазирининг аввалги, яъни 2021 йил 24 сентябрдаги 237-сонли буйруғига кўра лойиҳа оператори деб белгиланган «Intermed innovation» қўшма корхонасига тиббиёт муассасаларидан лаборатория хоналари ажратиладиган бўлди.
Айни пайтда мазкур МЧЖнинг энг замонавий лаборатория ускуна ва жиҳозларини тегишли кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга ўрнатиш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу корхона лаборатория хизмати, унинг ахборот тизимларини автоматлаштириш бўйича катта тажриба ва салоҳиятга эга. 700 дан ортиқ турдаги тиббий таҳлилларни ўтказишга қодир. Муассаса фаолиятида анализ намуналарини етказиб беришдан тортиб, таҳлил натижаларини олишгача бўлган барча жараён автоматлаштирилган. Корхона лабораторияси ISO 9001: 2015 халқаро сертификатига эга.
Жорий этилаётган янгилик аҳолига нима беради?
Аввало, диагностика-лаборатория тизими рақамлаштирилади. Беморлар сифатли ва аниқ тиббий таҳлил натижаларига эга бўлиши натижасида маблағ ва вақт сарфлаб, қайта анализ топширишига ҳожат қолмайди. Чунки мазкур лойиҳа орқали олинган анализ хулосалари нафақат мамлакатимиз, балки халқаро даражада ҳам тан олинади.

Қолаверса, бу орқали беморларнинг вақти тежалади. Яъни аксарият турдаги анализ хулосалари саноқли дақиқалардан 4 соатгача бўлган муддатда тайёр бўлади ва параллел равишда ҳам шифокор, ҳам беморларга электрон тарзда юборилади.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
10:20 / 13.11.2025
“Энергоатом”даги коррупция можароси — Киев учун синов
08:33 / 13.11.2025