Жаҳон | 22:39 / 14.02.2022
18277
1 дақиқада ўқилади

Киев Россия Украинага бостириб киришининг ҳеч қандай белгиси йўқлигини билдирди

Алексей Даниловнинг сўзларига кўра, Украина ўз ҳаво ҳудудини ёпмоқчи эмас, чунки бунга асос йўқ.

Фото: ТАСС

Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов ҳозирда Россия кенг кўламда Украина ҳудудига бостириб киришининг ҳеч қандай белгиси йўқлигини айтди.

"Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд хатарларни англаб турибмиз, аммо вазият мутлақо назорат остида. Бунинг устига, бугунги кунда Россия 16- ёки 17-санада кенг миқёсда ҳужум бошлаши белгисини кўрмаяпмиз. Биз буни кутмаяпмиз, буни кўрмаяпмиз", - деди Данилов.

У Украина разведкаси Ғарб айтаётган Россиянинг "яқин вақт" ичида ҳужум қилишини кўрмаётганини айтди.

Даниловнинг қўшимча қилишича, Украина ўз ҳаво ҳудудини ёпмоқчи эмас, чунки бунга асос йўқ.

"Самолётларга келсак, бу мавзуга нуқта қўямиз. Осмонимизни ёпмаймиз ва ёпишни мўлжалламаяпмиз ва бунга ҳеч қандай асос йўқ", - деди у.

Мавзуга оид