Ўзбекистон | 14:28 / 22.02.2022
5168
2 дақиқада ўқилади

Ecofruit - дунёнинг исталган нуқтасида ўзбекона лаззат

Фото: Ecofruit

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Gulfood халқаро кўргазмасида, Ўзбекистондан Ecofruit бренди ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Gulfood бу - озиқ-овқат ва ичимликлар саноатининг дунёдаги энг йирик, нуфузли, ҳар йили бўлиб ўтадиган кўргазмасидир. Унда дунёнинг 120дан ортиқ давлатларидан келган 5 мингдан ортиқ компаниялар ва 185та мамлакатдан 97 мингдан ортиқ меҳмонлар иштирок этадилар.

Фото: Ecofruit

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи Ecofruit бренди кўргазмадаги Made in Uzbekistan павильонида юртимизнинг қуёш нурига ғарқ бўлиб пишган мева-сабзавотларини дунёга намойиш этмоқда.

Фото: Ecofruit

Компания таъсисчилари ўз фаолиятини 2009 йилда бошлашган. Компания 100дан ошиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда қуритилган меваларни буюртмачиларнинг хоҳиш-истакларига кўра қадоқлайди ва белгиланган манзилга етказади.

Фото: Ecofruit

Шунингдек, компания 2015 йилда ўз плантацияларида узум, ўрик, бодомнинг ҳар хил турларини етиштиришни бошлади.

Компания савдо тузилмасини такомиллаштириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида, доимий мижозлар билан узоқ муддатли муносабатларни ўрнатиш орқали, маҳсулот сотиш бозорини кенгайтиришга қаратган.

Фото: Ecofruit

Компания доимий равишда янги маҳсулотларни ўрганмоқда, янги бозорларни қидирмоқда ва шуни айтиш мумкинки, компания мижозларининг катта қисми доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

Фото: Ecofruit

Кўргазмада Ecofruit бренди Бирлашган Араб Амирликларида йирик ширкатлар сафида бўлган FSL компанияси билан шартнома тузишга келишди. Келишувга асосан, Ecofruit қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва қуритилган меваларни катта ҳажмда етказиб бериш режалаштирилди.

Телефон: +998974048000

Сайт: www.ecofruit.uz

Фейсбук: fb.com/ecofruit.uz

Инстаграм: instagram.com/ecofruit_uz

Ютуб: youtube.com/channel

Реклама ҳуқуқи асосида