Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Спарк» уй деворига урилди
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳрида “Спарк” автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.
2022 йил 21 февраль куни соат 18:17 да 102 тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат тахминан 16:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Геофизика кўчасида ҳайдовчи – 1990 йилда туғилган Қ.А. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, “Алишеробод” МФЙ қаршисида рул бошқарувини йўқотган ва уй деворига урилган.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчи Қ.А. “чап болдир иккала суяклари ўрта учлигидан ёпиқ синиб майдаланиб силжигани, ўнг қўл 5-кафт соҳасида кесилган жароҳати борлиги, танасида кўплаб шилинган жароҳатлар борлиги” ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:07 / 21.02.2026
Мубашшир Аҳмад вақтинча Тошкентдаги ихтисослашган касалхонага ўтказилди
16:04 / 21.02.2026
Тошкентда хавфли рецидивист эркак ҳиндистонлик сайёҳнинг пулини тортиб олди
10:50 / 20.02.2026
Миробод туманида 5 та автомашина ўзаро тўқнашди
10:29 / 20.02.2026