Эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи гуруҳ Львовдан йўлга чиқди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси хабарига кўра, 26 феврал Тошкент вақти билан соат 20:30да 90дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан “Краковец” назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиққан.
Чегарани кесиб ўтиш Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда, дейилади ТИВ расмий вакилининг ахборотида.
Расмий хабарга Ўзбекистон фуқаролари Украина–Польша чегараси томон йўл олгани акс этган видео илова қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Украина ҳудудига Россия босқини сабаб мамлакатда шаҳарлараро транспорт тизими издан чиққан. Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишга тўсиқ бўлаётганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
15:05
Дума Украинада жанг қилаётганларнинг қарзидан кечиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
13:31
Зеленский Радага Украинанинг «матона режаси»ни тақдим этди
12:57
АҚШ президенти Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади
08:31