21:59 / 26.02.2022
7883

Қувасой шаҳрида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган цех 560 миллион зарар келтирган

Фото: Прокуратура департаменти

Оҳак ишлаб чиқарувчи мазкур цех газ таъминотидан узилган бўлса-да, ўзбошимчалик билан фаолиятини давом эттирган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Д.С.” МЧЖнинг оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газ таъминотидан тегишли тартибда узилган бўлса-да, МЧЖ раҳбари Ф.А. газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 560,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top