Фарғона вилоятидаги Қувасой шаҳрида Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ автотранспорти ва тез тиббий ёрдам машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки суриштирувлар жараёнида, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ҳайдовчиси бошқарувидаги автотранспорт воситаси Қувасой шаҳар А.Навоий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган тез тиббий ёрдам бўлимининг "Дамас" автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги маълум бўлган. 

ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олишган. 

Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.