Аниқланишича, 27 август куни соат 19:00 ларда Қувасой шаҳар “Юқори Мўян” МФЙ ҳудудида 1962 йилда туғилган фуқаро Х.Т. жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар содир этган.

Хабарга кўра, шунинг учун Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мастлик ҳолатини текшириш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда унинг соғлиғи ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган. 

Судга оид тиббий экспертиза дастлабки маълумотига кўра, Х.Т.нинг ўлимига “Юрак ишемик касаллиги, юрак тож қон томирлари ўткир етишмовчилиги, ўнг томонлама пневмония, сурункали плеврит, ошқозон ости безига қон қуйилиши, алкоголдан заҳарланиш” ташхиси қўйилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. 

Текширув жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.