17:18 / 02.03.2022
21383

Ўзбекистонда рублнинг расмий курси 100 сўмдан камайди

Бу Россия валютаси курси сўнгги тўрт ярим йилликда илк бор 100 сўмлик даражадан пастга тушиши ҳисобланади.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,03 сўмга кўтарилиб, 10 887,83 сўмни ташкил қилди.

Евро 94,98 сўмга пастлаб, 12 066,98 сўм бўлди.

Шунингдек, эртадан бошлаб 1 рубл — 99,73 сўм даражасида белгиланган, бу бир кун олдингига нисбатан 15,38 сўмга пасайиш демакдир.

Bankers.uz канали маълумотига кўра, бу рублнинг сўмга нисбатан расмий курси тўрт ярим йилдан бери илк марта 100 сўмлик даражадан пастга тушиши ҳисобланади.

28 февраль куни ҳам Ўзбекистонда рубль курсида тарихий қулаш қайд этилган, Россия валютаси 21,46 сўмга пасайиб, 108,60 сўмни ташкил этганди.

Top