12:00 / 03.03.2022
4314

KS Lux – юқори сифатли декоратив материалларнинг янги мультибренд шоуруми

Фото: KS Lux

Ўтган ҳафтада пойтахтимиз аҳолиси учун Италия, Германия ва Россияда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларнинг кенг ассортиментини тақдим этувчи KS Lux мультибренд декоратив материаллари шоурумининг расмий тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистондаги хориж элчихоналари ходимлари, шоурум ҳамкорлари, шунингдек, дизайнерлар, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фото: KS Lux

KS Lux шоурум директори Баҳодир Аҳроров Италия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси виза бўлими бошлиғи Атилла Патаки ва Россия Федерациясининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Айса Мукабенова билан биргаликда қизил лентани кесиб, шу орқали кўргазма залини расман ишга туширди.

«Муваффақиятимиз доимий ҳамкорларимиз сифатида ишончлилиги вақт синовидан ўтган ишлаб чиқарувчиларни танлаганимиз билан боғлиқ. Мижозларимизни барча халқаро стандартларга жавоб берадиган ўта юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш биз учун муҳим», - деди Баҳодир Аҳроров.

 – Мана шундай платформаларда ҳамкорлик алоқалари ва муносабатлар ўрнатилади, ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича келишувлар йўлга қўйилади, - деди Айса Мукабенова.

«Ушбу тадбир Италия ва Ўзбекистоннинг йирик компаниялари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг бошланиши бўлади, деб умид қиламиз. Бизни хурсанд қилган жиҳат шуки, шоурумда Италия ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари ҳам намойиш этилган бўлиб, уларни нафақат юксак даражадаги сифати, балки Италия маданияти ва тарихий анъаналарини акс эттириши жиҳатидан ҳам баҳолаш мумкин», - таъкидлади Атилла Патаки ўз нутқида.

Фото: KS Lux

KS Lux мижозларга энг яхши Европа брендларининг юқори сифатли декоратив материалларидан фойдаланиш имкониятини беради, масалан:

Colorificio Veneziano — ярим асрдан ортиқ вақт давомида декоратив қопламалар ишлаб чиқараётган Италия компанияси бўлиб: травертин, марморин, Венеция услубидаги қумсувоқлари билан машҳур. Текстура ва ранглар ассортименти жуда катта. Colorificio Veneziano’нинг ўзига хослиги шундаки, у табиий, экологик тоза материал бўлиб, юзага осон суртилади ва ажойиб декоратив кўриниш яратади. Таъкидлаш жоизки, ушбу бренднинг маҳсулотлари ҳам интерьер, ҳам экстерьер учун мос келади. Улар табиий омиллар ва механик шикастланишларга чидамли бўлган ранглар ҳамда текстуранинг кенг палитрасини ўзида уйғунлаштириш билан бирга, фойдаланишда жуда қулай.

«Маҳсулотларимиз Ўзбекистон халқига тақдим этилганидан хурсандмиз. Ўзбекистонда расмий шоурумимизнинг очилиши бизга мижозларимизни брендимизнинг барча маҳсулотлари билан доимий таъминлаш имконини беради», - деди Colorificio Veneziano эгаси Массимо Тониоло.

KZTO — Россия иситиш ускуналари бозорининг асосчиларидан бири бўлиб, 20 йилдан ортиқ вақт давомида юқори сифатли пўлат қувурли радиаторлар, пол ичи ва пол усти конвекторларини ишлаб чиқариш соҳасида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда ҳамда уларни дунёнинг турли мамлакатларига экспорт қилмоқда.

«Маҳсулотларимиз серқуёш Ўзбекистонга етиб келгани жуда қувонарли. Умид қиламизки, KS Lux ҳамкорларимиз ёрдамида дизайнер ва архитекторлар ўзларининг ижодий ғояларини амалга оширишлари мумкин», - деди KZTO вакили Андрей Лазурко.

Bette — 70 йил аввал Германияда ташкил этилган оилавий бизнес сифатида Bette ванналар, ванна поддонлари ва раковиналар ишлаб чиқаришда новатор бўлиб, ҳар йили ўзининг инновациялари билан дунёни ҳайратга солади. Компаниянинг ўзига хос хусусияти шундаки, барча маҳсулотлар атиги 3,5 мм қалинликдаги титан қотишма пўлатдан ва патентланган BetteGlasur эмаль қопламаси билан ишлаб чиқарилади. Бу уларнинг юқори термал ва оғир босимларга бардош беришига имкон беради, шунингдек, коррозияга мутлақ чидамлидир. Bette маҳсулотларининг энг муҳим афзалликларидан бири — бу икки мингдан ортиқ RAL бўёқ рангларини танлаш имкониятидир.

«Биз Марказий Осиё бозорига кирганимизни эълон қилишдан мамнунмиз ва Ўзбекистон пойтахти Тошкентда биринчи расмий шоурумимиз очилганидан янада хурсандмиз. Ишончим комилки, KS Lux каби кучли ҳамкор билан биргаликда катта натижаларга эриша оламиз», - деди Bette вакили Максим Скляров.

50 йил аввал Италияда ташкил этилган Litokol ўз маҳсулотларини дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларига муваффақиятли экспорт қилиб келмоқда. Бугунги кунда компаниянинг экспорт географияси Ўзбекистон билан тўлдирилди. Италия ва Россия заводлари елим қоришмалар, сувоқли аралашмалар, гидроизоляцион материаллар, грунтовка, полни текислаш учун ва бошқа кўплаб таъмирлаш аралашмаларини ишлаб чиқаради. Шунинг учун Litokol маҳсулотларини бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар танлайдилар.

Украина ва Ўзбекистондаги соҳанинг энг яхши мутахассислари Profilini брендини яратдилар. Компания арсеналида энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган алюминий профиллардан тайёрланган кўплаб маҳсулотлар мавжуд, хусусан: ёпиқ плинтус, антиплинтус, сояли чоклар, яширин эшиклар, яширин монтажли карнизлар ва бошқалар. Маҳсулотнинг девор ва полга зич ўрнашиши, шунингдек, профилга ўрнатилган атмосфера ёриткичи интерьерга ўзига хос ва ихчам кўриниш беради.

Фото: KS Lux

Ametis — бу Россия ишлаб чиқаришининг премиум бренди бўлиб, 20 йиллик тарихга ва дунёнинг 66 давлатини қамраб олган экспорт географиясига эга. Табиат томонидан яратилган нақш ва текстураларнинг тақлиди бўлмиш керамогранитнинг беш коллекциясидан иборат Ametis маҳсулотлари қатори ғояси учун табиий, ҳақиқий туйғулар асос бўлиб хизмат қилган. Ametis ҳар қандай лойиҳани амалга оширишга ва ёрқин ҳаётий тажриба билан боғлиқ ҳис-туйғулар гаммасини етказишга ёрдам беради ва турар жой ёки тижорат майдонида сиз истаган муҳитни яратади.

KS Lux — бу шунчаки дўкон эмас, балки машҳур брендларнинг материалларини сотиб олишингиз — ранги, текстураси ва сифатини кўриб танлаб олишингиз мумкин бўлган жой. Маслаҳатчиларимиз сизга танловда ёрдам ва барча саволларингизга жавоб беради.

Фото: KS Lux

KS Lux манзили:

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Фурқат 171А. Бешёғоч.

Савдо офиси ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Қўшимча маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

+998 71 202 00 02

+998 93 501 31 93

Инстаграм: @kslux_showroom

Реклама ҳуқуқи асосида

Top