16:16 / 03.03.2022
11848

Тошкентда 300 минг АҚШ долларини дафтар варақлари орасига яшириб, четга олиб кетаётганлар ушланди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар 300 минг АҚШ долларидан зиёд нақд хорижий валютани дафтар варақлари орасига ва кийимларига яшириб, олиб чиқишга уринган 2 нафар шахсни тўхтатиб қолди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, фуқаролар хориж валютасини дафтар варақлари орасига жойлаштириб олиб чиқиб кетишга уринган.

«Батафсил репортаж бугун телеканалларнинг кечки информацион дастурларида ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида намойиш қилинади», - дейилади хабарда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Аввалроқ, Тошкентда 286 минг доллардан ортиқ пулни егуликлар орасига яшириб, божхонадан олиб ўтишнинг олди олинганлиги хабар қилинган эди.

Top