Жамият | 19:30 / 11.03.2022
17917
2 дақиқада ўқилади

“25 миллиондан ортиқ кўришлар сони диққатимизни тортган” – Ҳасан Мамасаидов

MFactor ва Impulse Business Hub асосчиси Ҳасан Мамасаидов реклама жойлаштириш учун онлайн ресурс танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ўз тавсияларини берди.

Трендда - онлайн ресурслар

Ҳозир онлайн платформалар трендда эканлигини ҳаммамиз биламиз. Бугунги тадбиркорлар яхши билишадики, онлайн контактлар орқали мижозлар уларни кўпроқ танийди.

Чунки одамлар олдинги йилларга қараганда 5-10 баравар кўпроқ вақтини ижтимоий тармоқларда, онлайн ресурсларда ўтказяпти. Бу эса онлайн рекламаларни энг самарали рекламаларга айлантирди.

25 млн кўришлар сони эътиборимизни тортган

Лойиҳаларимизнинг янаям самарали бўлишида энг катта аудиторияга эга ресурсларни қараб чиққанимизда Kun.uz ахборот ресурсини алоҳида эътироф этишимизнинг сабаби сайтнинг қамрови билан боғлиқ. Фақат сайтнинг ўзида кўришлар миқдори бир ойда 25 млн.дан ошиши, турли ижтимоий тармоқларда 7 млн.дан ортиқ кузатувчилар борлиги диққатимизни тортган. Шу обуначиларнинг қанчадир қисмига даъвогарлик қилишимизга умид уйғонган.

Kun.uz’нинг Business class лойиҳасини автомобил ювиш шохобчасига эгалик қиладиган тадбиркор жиянимизга тавсия қилгандик. Black star шохобчаси ҳақида тайёрланган кўрсатув намойишидан кейин бир ҳафтанинг ичида бу кўрсатувни 100 мингга яқин одам кўрганлиги лойиҳанинг натижаси қанақа эканлигини кўрсатди. Бу ёрқин натижадан мижоз сифатида жуда мамнун бўлиб миннатдорчилик билдирди. Бир жойдан барака топган одамга яна бориши учун мотивация етарли бўлади.

Тадбиркор учун айни муддао...

Бизнесини ривожлантиришни, оммага янада танитишни хоҳлаган тадбиркор учун Kun.uz билан ҳамкорлик айни муддао бўлади. Платформа билан ишлаб барака топган инсон сифатида буни тавсия қиламиз.

Медиа соҳасидаги профессионаллар жамланган жамоа ривожланиши натижасида соҳа ривожланмоқда. Онлайн ресурслар орасида ўзига хос локомотив бўлган жамоага алоҳида ҳурматимиз ва самимий тилакларимизни билдирамиз.

Мавзуга оид